Энди Мессига етиб бўлмайди

“Барселона” собиқ ҳужумчиси Христо Стоичков Лионель Мессини Диего Мароданадан устун қўйди.

- Месси афсонага айланиб бўлган, у билан ҳеч ким тенглаша олмайди. У қўлга киритган ютуқларга ҳеч ким эриша олмаган. Лео олти марта “Олтин тўп” ва беш бор “Олтин бутса” совринига эга чиққан ва 2014 йилги жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси бўлган, - дейди Христо Стоичков.

Аргентиналик футболчилар ўртасида Мессидан ташқари, 1978 йилда Кемпес ва 1986 йилда Диего Марадона жаҳон чемпионатларининг энг яхши ўйинчиси, деб топилган.

Шомуродов жамоаси карантин қоидасини бузди

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)