Энди "Реал"га қийин бўлади
"Ливерпуль"нинг икки етакчиси Муҳаммад Салоҳ ва Виржил ван Дейк кеча жамоавий машғулотларга қайтган. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Маълум қилинишича, футболчилар охирги турда "Вулверхэмптон"га қарши майдонга тушиши мумкин. Шунингдек, улар 28 майдан 29 майга ўтар кечаси бўлиб ўтадиган чемпионлар лигаси финалида иштирок этиши деярли аниқ.
Аввалроқ, "Челси"га қарши бўлиб ўтган Англия кубоги финалида Салоҳ ва ван Дейк жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этганди. Улар ушбу беллашувдан сўнг "Саутгемптон" билан кечган АПЛ баҳсини ўтказиб юборди.
Фикрлар