Энди Руис Жошуага қарши реваншда ютса, навбатдаги рақиби ким бўлади...Уайлдер, Фьюри ёки Усик?

WBA, WBO, IBF ва IBO йўналишлари бўйича оғир вазн тоифасидаги чемпион Энди Руиc Aлександр Усикнинг оғир вазн тоифасидаги дебюти ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Усик жуда яхши жангчи. У WBO чемпионлик камарига даъвогар ва мен Жошуани реваншда мағлуб этганимдан сўнг, унга имконият бераман.

Унинг Уизерспунгга қарши жанги ажойиб бўлди деб айта олмайман. Албатта, Чаззга хурматсизлик қилмоқчимасман. Шундай бўлсада, Aлександр ажойиб боксчи ”,- деди Руис.

12 октябрь куни, Усик оғир вазндаги дебютида Чаз Уизерспунгни еттинчи раундда техник нокаут билан ютган эди.