Энди Украина премьер-лигасида жамоалар сони 16 та бўлади

Украина премьер-лигасида иштирок этувчи жамоалар сонини 16тага ошириш масаласи деярли аниқ бўлди.

Таъкидлаш керакки, Донецкнинг “Шахтёр” клуби жамоалар сонини оширилишига қарши чиқмоқда. Аммо, “кончилар” бу борада хоҳиш билдираётган лиганинг қолган аъзоларига қаршилик кўрсата олишмайди.

Ўз навбатида Украина футбол федерацияси ҳам аксарият жамоаларнинг хоҳишига қарши чиқиб, “Шахтёр”ни ҳимоя қилмоқчи эмас.

Маълумот учун, айни дамда Украина премьер-лигасида 12та клуб қатнашмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар