"Энергетик-БГУ" нима сабабдан уй учрашувларини бошқа стадионда ўтказмоқда?

Ҳамюртларимиз Жасур Яхшибоев ҳамда Шаҳбоз Умаров фаолият олиб борадиган "Энергетик-БГУ" клуби Беларусь чемпионатининг 9-турида ўз майдонида "Динамо" Брест жамоасини  қабул қилади. "Талабалар"нинг Минскдаги ўйингоҳи сунъий қопламали майдонга эга эканлиги боис, мазкур беллашув 16 май куни Молодечно шаҳридаги "Городской" стадионида бўлиб ўтади.

Гап шундаки, мусобақа регламентига кўра, Олий лига жамоалари май-ноябрь ойларида сунъий қопламали майдонда ўйнаши таъқиқланади. Шу боис, "Энергетик-БГУ" 7-турдан ўрин олган уй учрашувини Борисов шаҳридаги "Городской" стадионида ўтказган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!