"Энергетик-БГУ"да тўп тепган футболчи фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттиради
Бугун Ўзбекистонда трансферлар ойнаси ёпилади. Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби Белоруснинг "Энергетик-БГУ" клуби шарафини ҳимоя қилган Аббосбек Жумақуловни ЎзПФЛда рўйхатдан ўтказди.
У Жиззах жамоасига эркин агент сифатида келиб қўшилди ва "бўрилар" билан 2022 йил сўнггига қадар амал қиладиган шартномага имзо чекди.
У жорий мавсум Белорусь чемпионати доирасида 2 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлган.
Фикрлар