Энг бадавлат клуб ўйинчи сотиб ололмаяпти

Саудиялик инвесторлар қўлига ўтганидан кейин энг бадавлат клубга айланган “Ньюксл Юнайтед” Англия Премьер-лигасидаги молиявий фэйр-плей туфайли янги ўйинчиларни сотиб ололмаяпти.

Қоидага кўра, клубларнинг охирги уч мавсумдаги даромад ва харажати тафовути 150 миллион евродан ошмаслиги керак.

Янги ўйинчиларни олиш учун “қарғалар” таркибни бўшатиши керак. Чиқиш трансферлари рўйхати шакллантирилмоқда. Биринчи навбатда, “Ньюкасл” Мигель Альмиронни Саудия Арабистонига пулламоқчи.

Бруно Гимараэш эса “Манчестер Сити”, “Ливерпуль”, ПСЖ нишонида турибди ва бу трансфер катта даромад манбаи ҳисобланади.

Бу трансферлардан келадиган маблағ эвазига бош мураббий Эдди Хау таркибнинг муаммоли нуқталари – ҳимоя маркази ва ярим ҳимоя чизиғини мустаҳкамламоқчи.

“Қарғалар” олмоқчи бўлган ўйинчилар рўйхатига Ллойд Келли (“Борнмут”), Тосин Адерабийо (“Фулхэм”) ҳамда Йоэ Верман (ПСВ) киритилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!