Энг кам футболчи ўйнатган клуб аниқланди

“Лацио” клуби кучли бешлик чемпионатлари жамоалари орасида энг кам футболчи хизматидан фойдалангани аниқланди.

Римликлар жорий мавсумдаги учрашувларда жами 22 нафар ўйинчини майдонга туширган. Бу ҳақида Transfermarkt портали хабар берди.

Кейинги ўринда Англия чемпионлигини қўлга киритишга асосий даъвогар ҳисобланган “Манчестер Сити” бормоқда. Хосеп Гвардиола учрашувларда 23 нафар футболчини ўйнатган.

А Сериянинг яна бир вакили – “Интер” расмий беллашувларда 24 нафар ўйинчиси ёрдамига таяниб ўйнаган.

ПСЖ, “Лилль”, “Аталанта”, “РБ Лейпциг”, “Вест Хэм”, “Бренторд” ва “Вердер” бош мураббийлари мавсум давомида 25 нафардан футболчини ўйинга қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!