Энг катта маош оладиган мураббий ким?
Европа лигаларида фаолият олиб бораётган мураббийлар орасида “Атлетико”ни бошқараётган Диего Симеони энг катта маош олаётгани аниқланди. Мадридликлар аргентиналик мураббийнинг меҳнати учун солиқларни қўшиб ҳисоблаганда ойига 3,33 миллион евро ўтказиб беради.
Испания чемпионатида катта маош оладиган мураббийлар учлигини “Реал” устози Карло Анчелотти (ойига 910 минг евро) ва “Атлетик”ни бошқараётган Марселино Гарсия Тораль (ойига 500 минг евро) ташкил қилмоқда.
Англия чемпионати вакиллари орасида Хосеп Гвадиоланинг бир ойлик меҳнати 1,89 миллион еврога баҳоланган. Кейинги ўринлардаги Юрген Клопп ва Антонио Конте ҳар ой 1,49 миллион еврога бойимоқда.
Италия чемпионати мураббийлари ҳам катта маош олади. Массимилиано Аллегрининг биор ойлик хизмат ҳақи 1,17 миллион еврога, Жозе Моуриньоники 770 минг ва Симоне Индзагиники 620 минг еврога тенг.
Бундеслига жамоалари мураббийларга ўртача маош беради. “Бавария”ни навбатдаги чемпионлик сари етаклаётган Юлиан Нагельсманн ҳар ой 666 минг евро маош олади. “Байер” Жерардо Сеоанега 416 минг, “Боруссия” Марко Розега 375 минг евро ойлик беради.
Фикрлар