Энг кўп соврин ютган Месси бир дақиқада қанча пул топяпти?

Лионель Месси Европани тарк этиб, “Интер Майами” сафига ўчиб ўтган бўлса-да, энг катта маош олаётган футболчилар сафидан чиққани йўқ.

АҚШ клуби сафида илк соврини ва фаолияти давомида 44-чемпионликни нишонлаган аргентиналик юлдуз йилига 45 миллион доллар ҳақ олади.

Le Parisien нашри Мессининг маоши бўйича қуйидаги статистикани тақдим қилди. Унга кўра Месси:

Бир ойда 3,75 миллион доллар;

Бир кунда 123,3 минг доллар;

Бир соатда 5137 доллар;

Бир дақиқада 85,6 доллар;

Бир сонияда 1,43 доллар ишлаб топмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!