Энг машҳур инсайдер Роналдунинг трансфери ҳақида маълумот берди (фото)

Бутун дунё ОАВда Криштиану Роналдунинг Ар-Риёдга келгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

"Твиттер" тармоғидаги энг таниқли инсайдер Фабрицио Романо ўз саҳифаси орқали португалиялик юлдузнинг келажаги борасида маълумот берди.

Унга кўра, "Ал-Насср Криштиану Роналдунинг ўз хоҳиши билан шартнома имзолаш учун клуб лагерига келганини тасдиқлади. 2025 йилга қадар мўлжалланган шартнома ҳамон ўз кучида. Аммо бекор қилиш режада йўқ.

Криштиану келажаги борасида яқин кунларда қарор қабул қилади, айни пайтда у Европа жамоаларидан таклиф кутмоқда".

-2147483648_-220519

Comments

You must be logged in to commet!