Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий жамоа тузилди. "Сити"дан уч нафар футболчи ундан жой олган

"Манчестер Сити"нинг 3 нафар футболчиси дунёнинг энг қиммат футболчилари рўйхатига киритилди.

"Трансфермаркт" томонидан тузилган жамоада Эрлинг Холанд, Филипп Фоден ва Рубен Диас бор. "Порту"дан Диого Коста дарвозабон сифатида танланди - у тенг баҳоланган тўртта дарвозабонлар орасида энг кичиги.

Терма жамоага киритилган футболчиларнинг умумий бозор қиймати 1,25 миллиард еврони ташкил қилади.

Дарвозабон: Диогу Кошта (45 млн, "Порту");

Ҳимоячилар: Йошко Гвардиол (75 млн, "Лейпциг"), Рубен Диаш (80 млн, "Манчестер Сити"), Маттейс де Лигт (75 млн, "Бавария");

Ярим ҳимоячилар: Жуд Беллингем (120 млн, "Реал"), Жамал Мусиала (110 млн, "Бавария"), Филип Фоден (110 млн, "Манчестер Сити"), Букайо Сака (120 млн, "Арсенал"), Винисиус Жуниор (150 млн, "Реал");

Ҳужумчилар: Килиан Мбаппе (180 млн, ПСЖ), Эрлинг Холанд (180 млн, "Манчестер Сити").

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!