Энг сара теннисчилар финал остонасида қоқилди
Австралиянинг Брисбен шаҳрида эркаклар ўртасида ўтказилаётган турнирда сараланган теннисчилар ўртасида дастлабки икки поғонани эгаллаган канадалик Милош Раонич ва швейцариялик Станислас Вавринка финал остонасида қоқилди.
Мукофот жамғармаси бир миллион АҚШ доллари бўлган мусобақанинг ярим финалида япониялик Кей Нишикори Станислас Вавринкани мусобақадан чиқариб юборди. Осиёлик ракетка устаси учрашувда 7:6, 6:3 ҳисобида зафар қучди.
Болгариялик Григор Димитров эса биринчи рақам эгаси бўлган Милош Раонични доғда қолдирди. Григор муҳим баҳсни 7:6, 6:2 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.
Турнир финалида Кей Нишикори ва Григор Димитров ўзаро куч синашадиган бўлди.
Фикрлар