Энг яхши чап қанот ҳужумчиси ким?
Британиянинг FourFourТwо портали яна бир рейтингни эълон қилди. Бу сафар экспертлар жаҳон футболининг ҳозирда энг яхши чап қанот ҳужумчиларини топ-10 талигини тузишди.
Биринчи ўрин “Реал” ва Бразилия терма жамоаси аъзоси Винисиус Жуниор эгаллади. Иккинчи ўрин “Милан” вингери Рафаель Леауга берилди. Рўйхатни топ-3 лигини “Атлетик” футболчиси Нико Уилямс ёпиб берди.
Энг яхшилар ўнталигига Хвича Кварацхелиа (“Наполи”), Жерами Доку (“Манчестер Сити”), Луис Диас (“Ливерпуль”), Габриель Мартинелли (“Арсенал”), Кингли Коман (“Бавария”), Микел Оярсабаль (“Реал Сосьедад”) ва Сон Хин Мин (“Тоттенхэм”) каби вингерлар киришган.
Фикрлар