Энг яхши мураббий бўлишга даъвогарлар эълон қилинди

FIFA The Best йилнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун учта номзодни эълон қилинди. Пеп Гвардиола, Симон Инзаги ва Лучано Спаллетти мазкур соврин учун курашмоқда.

Мукофот 2022 йил 19-декабрдан 2023-йил 20-августгача бўлган даврдаги натижалар асосида берилади. Бу вақт ичида Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан треблни қўлга киритди, Симоне Инзаги "Интер"ни Чемпионлар лигаси финалига олиб чиқди, Лучано Спалетти эса "Наполи"ни 33 йил ичида биринчи марта А Серия чемпионига айлантирди. Спаллетти ҳозирда Италия терма жамоасида ишламоқда.

FIFA томонидан йилнинг энг яхши мураббийи соврини 15 январь куни топширилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!