Энг зўр ўйинчилар нега “Манчестер Юнайтед”дан қочяпти?

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси Эрик Кантона машҳур клуб кейинги пайтда зўр трансферларни амалга ошира олмаётганига изоҳ берди.

- “Манчестер Юнайтед”ни сэр Алекс Фергюсон шуғуллантирганда, клубга дунёнинг энг зўр ўйинчиси керак бўлиб қолса,  у Англияга ҳеч иккиланмай кўчиб келарди. Чунки жамоа ички турнирларда ҳам, Европа миқёсидаги мусобақаларда ҳам ғолиб чиқишга қодир эди. “Юнайтед” жаҳоннинг энг қудратли клуби эди ва ҳар қандай ўйинчини олишга пули етарди.

Ҳозир ҳаммаси бошқача. Энг зўр ўйинчилар совринларга эга чиқишни истайди. “Манчестер Юнайтед”да бу борада катта камчилик бор.

Бу вазиятда “Ливерпуль”га ўхшаб, ақлли ишларни амалга ошириш керак. Улар ҳали дунёнинг энг зўр футболчилари қаторига қўшилмаган Садио Мане ва Муҳаммад Салоҳни олишди. Бу футболчилар муҳити жуда зўр жамоага келиб, биргаликда зафар қучишди. Шундан кейингина Салоҳ ҳам, Мане ҳам энг зўр ўйинчиларга айланди. Бу “Манчестер Юнайтед” учун ажойиб ўрнак, - деди Эрик Кантона.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!