Енгил атлетика. Бугун Тошкентда Осиё чемпионати бошланди

CHERY AUTO

Пойтахтимиздаги Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг стадионида ушбу спорт тури бўйича 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида қитъа биринчилигига старт берилди.

Tecno

30 апрелга қадар давом этадиган мусобақада Осиёнинг 40 та давлатидан 500 нафардан зиёд спортчи ғолиблик учун кураш олиб боради. Бугун 20:00 да мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Атлетлар кун давомида қуйидаги йўналишларда медаллар учун кураш олиб боришади:

12:05 – босқон улоқтириш, қизлар
16:10 – узунликка сакраш, қизлар
16:30 – ядро улоқтириш, йигитлар
17:35 – 1500 метр, қизлар
17:45 – лангарчўпга таяниб сакраш, йигитлар
17:55 – 1500 метр, йигитлар

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!