Енгил атлетика. IV Марказий Осиё очиқ чемпионатида 79 та медаль қўлга киритилди

23-25 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳри Енгил атлетика бўйича IV Марказий Осиё очиқ чемпионатига мезбонлик қилди.

Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, мусобақада умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси 1-ўринни эгаллади. Вакилларимиз жами 79 та медални (25 та олтин, 27 та кумуш ва 27 та бронза медали) қўлга киритишди.

Иккинчи ўринда Туркманистон (3 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медали), учинчи ўринда Қирғизистон (3 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медали) жойлашган. Халқаро мусобақалар доирасида енгил атлетиканинг 41 та йўналиши бўйича жами 56 та совринлар тўплами ўйналган эди.

вазирлик_5

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!