Енгил атлетика: Нигина Шарипова ярим финалда

Осиё ўйинларининг навбатдаги кунги баҳсларида аёллар ўртасида 100 метрга югуриш бўйича ярим финал иштирокчилари маълум бўлди. 

Ушбу баҳсда ҳамюртимиз Нигина Шарипова ҳам иштирок этди. Хусусан ҳамюртимиз 11,59 сонияда маррани кесиб ўтиб, саралаш босқичида ўз гуруҳида 3-ўринни банд этди.

Маълумот ўрнида, олдинроқ, яна бир спортчимиз Дмитрий Мелсинов ҳам баландликка сакраш баҳсларида финал босқичи йўлланмасини қўлга киритганди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!