Енгил атлетика: Руслан Қурбонов Осиё ўйинлари кумуш медали соҳиби
Ads

Осиё ўйинларининг бугунги куни доирасида терма жамоамиз ҳисоби яна бир медаль билан бойитилди.

Енгил атлетиканинг уч хатлаб сакраш йўаналишида ҳамюртимиз Руслан Қурбонов Осиё ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритди. Ушбу медални қўлга киритиш учун ҳамюртимизга 16,62 метрни забт этиш етарли бўлди.

Қайд этиш лозим, ушбу йўналишда олтин медаль Сингх Арпиндерга насиб этган бўлса, кучли учликни хитойлик Шуо Сао якунлаб берди.