Енгил атлетика. Садуллаева Будапешт Гран-присида ғалаба қозонди

Венгрия пойтахтида енгил атлетика бўйича Гран-при сериясига кирувчи “Пáпаи Спортcентрум” мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда аёллар ўртасида баландликка сакраш дастурида иштирок этган Сафина Садуллаева ғалаба қозонди. Юртдошимизга ушбу турнирда олтин медалга эга чиқиш учун 1.90 метрлик натижа кифоя қилди.

1) Сафина Садуллаева (Ўзбекистон) – 1.90

2) Катерина Табашник (Украина) – 1.86

3) Барбара Сзабо (Венгрия) – 1.83

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!