Енгил атлетика. Сафина Садуллаева Швейцариядаги мусобақада шоҳсупага кўтарилди

Маҳоратли енгил атлетикачимиз Сафина Садуллаева Швейсарияда ўтказилган “Galà dei Castell” мусобақасида бронза медалини қўлга киритди.

Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Баландликка сакраш дастурида юртимиз шарафини ҳимоя қилган атлетимиз беллашувда 1.88 метр натижа қайд этди.

1. Элеанор Петтерсон (Австралия) – 1.91

2. Елена Валлортигара (Италия) – 1.91

3. Сафина Садуллаева (Ўзбекистон) – 1.88

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!