Енгил атлетика. Шоҳруҳ Давлатов ярим марафонда африкалик рақибини ортда қолдирди

Тожикистонда “Душанбе XIII халқаро ярим марафон” мусобақаси бўлиб ўтди. Мазкур турнирда Беларусь, Канада, Кения, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Ўзбекистон, Украина, Франция, Хитой, АҚШ, Эрон, Эфиопия каби мамлакат вакиллари иштирок этишди.

Қувонарлиси, мусобақада терма жамоамиз етакчисига айланиб улгурган Шоҳруҳ Давлатов 1:01:24 (1 соат 1 дақиқа 24 сония) ҳамда Екатерина Тунгускова 1:13:31 вақт кўрсатиб, олтин медални қўлга киритишди. Аҳамиятлиси, ҳар икки натижа мамлакат рекорди сифатида қайд этилди.

Эркаклар:

1. Шоҳруҳ Давлатов (Ўзбекистон) – 1:01:24

2. Гирша Тилахун (Эфиопия) – 1:13:26

3. Раҳимжон Келманов (Қозоғистон) – 1:06:46

Аёллар:

1. Екатерина Тунгускова (Ўзбекистон) – 1:13:31

2. Ульяна Кузминова (Тожикистон) – 1:22:26

3. Зулхижжа Ғаффорзода (Тожикистон) – 1:28:09

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!