Енгил атлетика. Ёшларимиз Осиё чемпионатида кучли учликдан жой олди

Қувайтда енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалларини жамғариб, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Мусобақанинг сўнгги кунида 2000 метрга тўсиқлар оша югуриш баҳсида энг яхши натижа қайд этган Дилшода Усмонова (6:55,41) олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, лангарчўпга таяниб сакраш дастурида Жасмина Мансурова 3,60 метр билан кучли учликдан жой олди ва жамоамизга бронза медалини тақдим қилди.

Мусобақа қаҳрамонларини эслаб ўтамиз:

Олтин медаль:
Шарифа Давронова (узунликка сакраш)
Шарифа Давронова (уч ҳатлаб сакраш)
Барнохон Сайфуллаева (баландликка сакраш)
Нодир Норбоев (кўпкураш)
Дилшода Усмонова (2000 м, тўсиқлар оша)

Кумуш медаль:
Хушноза Шавкатова (уч ҳатлаб сакраш)

Бронза медаль:
Жасмина Мансурова (лангарчўпга таяниб сакраш)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!