Енгил атлетикачиларимиз қитъа чемпионлиги учун баҳсларни давом эттиришади
Ads

Қатар пойтахтида давом этаётган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатининг иккинчи кун дастурида вакилларимиз ўзларининг чиқишини давом эттиришади. Ушбу кун доирасида 9 нафар атлетимиз турли босқичларда иштирок этишади. 

Алина Яблокова ва Роксана Худоёрова узунликка сакраш, Иван Денисов ҳамда Руслан Қурбонов уч ҳатлаб сакраш секторларида финал босқичида иштирок этишса, ядро улоқтиришда Сергей Дементьев қитъа чемпионати медаллари баҳс олиб боради. Қолган вакилларимиз эса саралаш ёки ярим финал босқичида ўз омадини синовдан ўтказишади. Батафсил: 

Руслан Қурбонов – уч ҳатлаб сакраш
Иван Денисов – уч ҳатлаб сакраш
Сергей Дементьев – ядро улоқтириш
Марат Хайдаров – ўн кураш
Нигина Шарипова – 100 метр, ярим финал
Алина Яблокова – узунликка сакраш
Роксана Худоярова – узунликка сакраш
Екатерина Воронина – етти кураш
Александра Юркевская – етти кураш