Енгил атлетикачимиз Грециядаги турнирда қитъамизнинг мавсумдаги иккинчи натижасини қайд этди
Грециянинг Калифея шаҳрида енгил атлетика бўйича бронза мусобақалар таснифидаги "Filahtlitikos Kallithea" халқаро турнири бўлиб ўтди. Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг маълум қилишича, Олимпиада ва жаҳон чемпионлари иштирок этган мусобақада ҳамюртимиз Роксана Худоёрова ҳам қатнашди.
21 ёшли атлетимиз унда ўзининг севимли уч ҳатлаб сакраш дастурида стартга чиқди. Юртдошимиз уринишлари давомида 13.68 метр натижа қайд этиб, мусобақани кучли бешликда якунлади. Қайд этиш жоиз, бу кўрсаткич уч ҳатлаб сакраш дастурида Осиё вакилалари орасидаги иккинчи натижа бўлди.
Енгил атлетика бўйича "Filahtlitikos Kallithea" турнири
Уч ҳатлаб сакраш, аёллар:
1. Тори Франклин (АҚШ) – 14.34
2. Оксана Коренева (Греция) – 13.94
3. Туғба Данишмас (Туркия) – 13.89 ...
5. Роксана Худоёрова (Ўзбекистон) – 13.68.
Фикрлар