Енгил атлетикачимиз Сафина Садуллаева ўзбек спорти тарихидан жой олди

Токио Олимпиадаси иштирокчиси Сафина Садуллаева ўзбек енгил атлетикачиларининг “Бриллиант лига”даги илк ғалабасига муаллифлик қилди.

Енгил атлетиканинг баландликка сакраш йўналиши бўйича жаҳоннинг энг кучли спортчиларидан бири бўлган ҳамюртимиз Сафина Садуллаева яна бир муҳим ғалабани қўлга киритди. Юртдошимиз Польшада ўтказилган “Бриллиант лига” мусобақасида олтин медални қўлга киритиб, ушбу спортда жаҳон чемпионатидан кейинги нуфузли ўринда турувчи мусобақада ғалаба қозонган биринчи ўзбекистонлик атлетга айланди.

Сафина Садуллаева (Ўзбекистон) – 1.92
Ярослава Магучих (Украина) – 1.92
Катерина Табачник (Украина) – 1.88.

МОҚ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!