
Енгилмас боксчининг Аюбхон Бахтиёровга "тиши ўтмади"
Айни пайтда Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида WBC Гран-приси доирасидаги нимчорак финал баҳслари давом этмоқда.
Ҳозиргина боксчимиз Аюбхон Бахтиёров ва колумбиялик Жон Болано жанги ўз ниҳоясига етди. Тўлиқ 6 раунд давом этган тўқнашувда ҳамюртимиз ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонди.
Маълумот учун, мазкур мағлубият колумбиялик учун фаолиятидаги биринчиси бўлди.
Фикрлар