Энрике Лондонга кетди!

Луис Энрике "Челси" раҳбарияти билан  музокаралар ўтказиш учун Лондонга жўнаб кетди. Бу ҳақда журналист Жерар Ромеро ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, испаниялик мутахассис келаси ҳафта бўладиган Чемпионлар лигаси доирасида "Реал"га қарши ўйиндаёқ жамоани майдонга бошлаб тушиши мумкин. Ҳаммаси Энрике ва «Челси» хўжайини Тодд Боули ўртасидаги учрашув натижасига боғлиқ бўлади.

Қайд этилишича, “Челси”нинг қишки трансферлари ва жамоанинг рақобатбардош таркиби Энрикени клуб таклифини ўрганишга ундаган омиллардан бири бўлган.

Эслатиб ўтамиз, “Челси”нинг “Реал”га қарши биринчи ўйини 12 апрель куни Мадридда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!