Энрике учун ким кучлироқ: Месси ёки Марадона?

Хабарингиз бор, кеча Лионель Месси Аргентинага жаҳон чемпионатининг чорак финалига чиқишга ёрдам берди ва Диего Марадонани ЖЧдаги голлар сони бўйича ортда қолдирди.

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Аргентина футболининг икки афсонасини солиштирди.

"Мен тушунмаяпман, нега одамлар бу саволни қайсарлик билан беришда давом этмоқдалар. Иккаласи ҳам ажойиб футболчилар ва ​​Аргентина жуда омадли жамоа, чунки у тарихида икки даҳони етиштирди.

Марадона бир ўзи жамоани жаҳон чемпионатида ғалабалар сари етаклаган ноёб футболчи эди, аммо ўшандан бери футбол жуда ўзгарди. Бугунги тезкор футболда бундай ишни қилиш анча қийин. Мен учун Месси тарихдаги сўзсиз биринчи рақамли футболчидир. Чунки у жамоасини турли даврда елкасида олиб юрди", - дейди испаниялик мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!