Энрикенинг инсофи уйғонди

  • 15 Dec 16:00
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Испания жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсизлигидан кейин кўплаб танқидларга учради. Луис Энрике ўзи ҳам таркиб танлашда айрим хатоларга йўл қўйганини тан олди. Аниқроғи, у Пабло Сарабияни кам ўйнатганидан афсусда.

Tecno

"Менимча, Пабло Сарабия мен берган беш дақиқадан кўпроқ вақтга лойиқ эди. Ҳаттоки у асосий таркибда майдонга тушишга муносиб эди. Мағлубиятга учрасак ҳам адолат нуқтаи назаридан вингер бунга лойиқ эди", - деди 52 ёшли мутахассис.

Сарабия Марокашга қарши ўйиннинг 118-дақиқасида Нико Уильямс ўрнига ўйинга туширилди. Футболчи ушбу мундиалда бор йўғи 2 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.  

Comments

You must be logged in to commet!