Энтони Смит Джамал Хилл билан кечаётган тайёргарлик жараёни ҳақида тўхталиб ўтди

  • 4 январь, 2023, 21:00
  • 0
  • MMA

Ярим оғир вазнда собиқ титуль жанги иштирокчиси америкалик Энтони Смит (36-17) ҳамюрти Джамал Хиллга (11-1) 21-январь санасида собиқ чемпион бразилиялик Гловер Тейшейрага (33-8) қарши кечажак чемпионлик жангида ёрдам бераётгани ва ушбу тайёргарлик жараёнида у ўзини қандай кўрсатаётгани ҳақида тўхталиб ўтди:

"Бизга жуда қулай шароитлар яратиб беришди. Мехмонхонанинг люкс номери, тансиқ таомлар ва машина билан таъминлашди ва биз шу тариқа оз муддат қолган бўлсада Джамалнинг хаётидаги энг муҳим жангга тайёргарлик босқичини бошладик.

Биласизми, Хилл мени жуда ҳайрон қолдирмоқда. У стойкада анча техникаси юқори, тез ва қолган ярим оғир вазнли жангчиларга қараганда ранг-барангроқ. Лекин, бу нарсалар ҳам холва. Энг қизиғи нимада, биласизми?! Унга ўзи билмайдиган қайсидир усулни кўрсатсангиз, ярим соат ёки бир соатдан сўнг ўша усулни тўрт-беш йилдан бери амалга ошириб юрган тажрибали жангчи каби уни бехато бажара бошлайди."

Эслатиб ўтамиз, Магомед Анкалаев ва Ян Блахович жанги дуранг натижа билан якунланганидан сўнг, промоушен раҳбари Дана Уайт вакант ярим оғир вазн титули учун Гловер Тейшейра ва Джамал Хилл 22-январь санасидаги UFC 283: Teixeira vs. Hill турнирида ўзаро жанг қилишини эълон қилиб ўтган эди. Айни дамда, Тейшейра вазн рейтингида 1-поғонада қайд этилган бўлса, Хилл 7-поғонани банд этиб турибди.

FkDtw1fUcAAhbBS 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!