Эрик Тен Ҳаг қақшатқич мағлубиятдан кейин нималар деди?

  • 06 Mar 00:39
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Премьер-лиганинг 26-тур ўйинида "Манчестер Юнайтед" 7:0 ҳисобида "Ливерпуль"га мағлуб бўлди. Ушбу учрашувдан кейин жамоа бош мураббийи Эрик Тен Хаг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Мен ҳайратдаман, чунки охирги ҳафталар ва ойларда бу жамоа чидамли ва кетма -кет ғалаба қозонаётган эди. Иккинчи бўлимда бизда умуман ғалаба учун иштийёқ бўлмади. Улар режага амал қилмади ва айтганларимга бўйсинмади. Албатта жаҳлим чиқди. Бу бир ёки икки футболчи ҳақда эмас, балки барча ўйинчилар режага асосан ўйнамади. Мағлубиятдан чиқиб кетиш мумкин. Аммо бундай эмас. Биз йигитлар билан гаплашиб олишимиз керак", - дейди нидерландиялик мутахассис.

Маълумот учун, "Манчестер Юнайтед"ни олдинда Европа лигаси доирасида "Реал Бетис"га қарши учрашув кутмоқда. 

Comments

You must be logged in to commet!