Эрик тен Хаг: Бу ҳужумчини йўқотишни истамайман!

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоа ҳужумчиси Маркус Рэшфордга ПСЖ томонидан жиддий қизиқиш бўлаётганига муносабат билдирди.

Маълумки, ПСЖ айни пайтда бир нафар форвард олишга қарор қилган ва улар англиялик футболчига оғиз сола бошлади.

- Рэшфорд ҳақиқатан бизга керак. Биринчи кундан қандай ишлашини кўрдик ва ундан мамнунман. Мен Рэшфордни йўқотишни истамайман. У режаларимиздан жой олган. Маркус “Манчестер Юнайтед”да қолади, - деди Эрик тен Хаг.

Рэшфорд фаолияти давомида клублар миқёсида 317 та ўйин ўтказиб, 98 та гол ва 57 та ассист муаллифи бўлган. Унинг трансфери 60 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!