Эрик тен Хаг “Челси”нинг энг зўр футболчисини олиб келишни талаб қилмоқда

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг янги мавсум олдидан жанговар таркибни тузиб олмоқчи. The Sun нашрининг маълум қилишича, нидерландиялик мутахассис клуб хўжайинларидан “Челси” етакчиси Мэйсон Маунтни олишни  талаб қилмоқда.

Эрик тен Хаг бу ўйинчини анча аввал нишонга олган. Аниқроқ айтганда, Мэйсон “Челси”нинг асосий таркибига қабул қилингунга қадар ижара асосида “Витесс”да тўп тепган. Эрик тен Хаг ана ўшанда Нидерландия чемпионатида ўзини кўрсатган футболчини роўйхатига қўшиб қўйган экан.

Манбанинг таъкидлашича, Маунтнинг “Челси” билан янги шартнома борасидаги музокараси оғир кечяпти. Манчестерликлар бу вазиятдан унумли фойдаланиб, 23 ёшли ярим ҳимоячини ўзига оғдириб олиш имконига эга.

Маунтнинг “Челси” билан акмалдаги шартномаси яна икки мавсум давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!