Эрик тен Хаг жамоанинг нозик нуқтасини топди

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоа натижаларини яхшилашга халақит бераётган бўш позицияларни аниқлади.

Шу сабабли клуб раҳбарияти нидерландиялик мутахассис кўрсатган позицияларга янги ўйинчи олиши керак бўлади.

Биз тезроқ ҳар икки қанотга юқори савияда ўйнай оладиган ҳимоячиларни олишимиз керак, чунки олдинда жуда муҳим ўйинлар кўп, - деди Эрик тен Хаг.

52 ёшли мураббий қўл остида манчестерликлар 17 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та ғалаба, иккита дуранг ва тўртта мағлубият қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!