Эрик тен Хаг Роналду ўрнига икки ҳужумчи топиб қўйди

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг клуб билан келишувни бекор қилган Криштиану Роналду ўрнига иккита номзод топиб қўйди.

Европа матбуотининг ёзишича, нидерландиялик мураббий клуб раҳбариятидан “Милан” ҳужумчиси Рафаэль Леау ёки ПСВ вакили Коди Гакпони трансфер қилишни сўрамоқда.

Айни пайтда ҳар икки ҳужумчи ўз мамлакати терма жамоаси сафида Қатардаги жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда.

Леау ва Гакпога бир неча гранд клублар оғиз солаётгани манчестерликларга бу ҳужумчиларни осонликча йўлга киритиш имконини бермайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!