Эриксен: Ҳаммасини тен Хаг билан бўлган суҳбат ҳал қилди

"Брентфорд"дан "Манчестер Юнайтед"га кўчиб ўтган Кристиан Эриксен янги жамоаси ҳақидаги бир неча саволларга жавоб бериб ўтди.  

Эрик тен Хаг МЮга ўтишингизга қанчалик таъсир қилди?

- Асосий ишни у бажарди. Мен футбол ўйнашни исташимни, майдонда ҳаракатланишим кераклигини унга тушунтирдим. Эрик билан суҳбат, унинг фикрларини тинглаганимдан сўнг мен "қизил иблислар" билан шартнома имзолашга қарор қилдим. Унинг таъсири сезиларли бўлди.

Тен Хаг мураббий сифатида ҳужумкор футбол тарафдори. Бу сизга таниш услуб, албатта. Манчестерга келаётганингизда бу сизни ўзига жалб қилдими?

- Ҳа, албатта. Ўйлашимча, менинг ўйин услубим унинг ғояларига тўлиқ мос келади. Умид қиламанки, ҳаммаси яхши бўлади", - деди даниялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!