Эриксен келажаги борасида бир қарорга келди. У АПЛ топ клубига ўтмоқчи
Ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен келажаги борасида қарорини маълум қилди. “The Athletic” нашри хабарига кўра, данияликнинг янги клуби "Манчестер Юнайтед" бўлади.
Эриксен узоқ ўйланиб, “қизил иблислар”га оғзаки розилик берди ва фаолиятини Манчестерда давом эттиришга қарор қилди. Шу тариқа, футболчи ярим мавсум ўйнаган “Брентфорд” билан шартномани узайтиришдан бош тортди.
Эриксен аввалроқ Англияда бошқа топ-клуби – “Тоттенхэм”да ўйнаган. “Шпорлар” Кристианни ортга қайтаришга тайёр эди, аммо лондонликлар устози Антонио Конте буни истамади. Кристиан ҳамон "Тоттенхэм" тарихидаги энг яхши ассистент бўлиб турибди.
Даниялик футболчи якунланган мавсум “Брентфорд” сафида 11 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол ва 4 ассист муаллифига айланган.
Фикрлар