Эриксен: "Реал" менинг трансферим бўйича ҳали "Тоттенхэм" билан боғланмади

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен ўзининг “Реал”га ўтиши мумкинлиги борасида тарқалган хабарларга муносабат билдириб ўтди.

“Реал”га ўтиш, олдинга қадам ташлаш бўлган бўлардим. Бироқ, бунинг учун мадридликлар “Тоттенхэм” билан боғланишлари ва менинг хизматларимга қизиқиш билдираётганликлари ҳақида маълум қилишлари керак. Билишимча, бундай ҳолат ҳали юз бермади”, - дейди 27 ёшли даниялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Реал” раҳбарияти Эриксенни сотиб олишга қизиқиш билдираётгани, бироқ, жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан бу ўринга МЮ хавбеки Поль Погбани олиб келиш истагида экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Эриксен ўтган мавсум “Тоттенхэм” сафида жами 56та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 11та гол ёздириб қўйишга эришди. Унинг “шпорлар” билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!