Эриксен "Тоттенхэм"дан аниқ кетади

"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен жамоани ўзгартирмоқчи ва клуб лагерини тарк этишини тан олди. Эриксен "Тоттенхэм" сафига 2013 йилда қўшилган, клуб билан тузган шартномаси 2020 йил ёзига қадар амал қилади. Аввалроқ, матбуотда "Реал" ярим ҳимоячига қизиқиш билдиргани таъкидланган эди.

- Ҳозир мен фаолиятимнинг янги босқичида турибман. "Тоттенхэм"даги тажрибамни жуда қадрлайман, бу ерда ҳеч қандай салбий ҳолатлар бўлмади. Лекин мен қандайдир янгилик истайман. Умид қиламанки, ёзда аниқ бўлади, гарчи футболда ҳеч нарсани маълум бўлмагунча башорат қила олмайсиз. Бу ҳар қандай вақтда юз бериши мумкин, - деди "шпорлар" ярим ҳимоячи.

Ўтган мавсумда даниялик Англия премьер-лигасида 35 ўйин ўтказиб, 8 гол урди ва 12 голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!