Эриксен учун курашга "Интер" ҳам қўшилди

Миланнинг "Интер" клуби "Тоттенхэм" хавбеки Кристиан Эриксен учун "Реал" Мадрид билан рақобатлашишга тайёр.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра “нерадзуррилар” мавсумлар оралиғида жамоага маҳоратли плеймейкер олиб келишни режалаштиришган ва бу борада 27 ёшли даниялик футболчи асосий номзодлардан бири ҳисобланади. Бироқ, ушбу трансферга фақат бир нарса – жуда баланд нарх тўсқинлик қилиши мумкин. Боиси, “шпорлар” Эриксен учун 113 млн евро талаб қилишмоқда.

Маълумот учун, Эриксен якунланган мавсум “Тоттенхэм” сафида 51та ўйинда иштирок этди ва 10та гол ҳамда 17та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!