Эриксен учун курашга
Ads

Италиянинг "Милан" клуби "Тоттенхэм" хавбеки Кристиан Эриксен учун курашга қўшилди. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “россонерилар” 28 ёшли даниялик футболчини жорий ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олишмоқчи. “Шпорлар” эса унинг трансферини 70 млн еврога баҳолашмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Эриксенга шунингдек "Манчестер Юнайтед", "Атлетико" ива "Реал" каби жамоалардан ҳам қизиқишлар мавжуд.

Маълумот учун, Эриксен ўтган мавсум “Тоттенхэм” сафида жами 51та ўйинда майдонга тушди ва 10та гол ҳамда 17та голли узатмага муаллифик қилишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.