Эриксенга ишонмаганлар энди уни қайта сотиб олмоқчи

Дания терма жамоаси ва "Брентфорд" клуби футболчиси Кристиан Эриксен АПЛ клублари қизиқиш доирасига тушган. Унга МЮдан ташқари собиқ жамоаси "Тоттенхэм" ва шунингдек, "Эвертон"дан ҳам таклифлар бўлмоқда. 

Шунга қарамай, "Брентфорд" Эриксенни сотиб юборишни истамаяпти. Клуб унга янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Агар футболчи янги битимга розилик билдирса, у жамоанинг энг кўп маош олувчи аъзосига айланади. 

Маълумот ўрнида, Кристиан якунланган мавсум АПЛнинг 11 баҳсида битта гол урди ва 4 голга ҳаммуаллифлик қилди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!