Эриксенга кутилмаган харидор чиқди. “Интер” хурсанд...

“Интер” раҳбарияти Англия премьер-лигасидан кейин А Серияга мослаша олмаган Кристиан Эриксендан қутилиши қийин бўлмоқда. Миланликлар даниялик плеймейкерни турли жамоаларга ўтказиш бўйича ҳар хил усулларни қўлламоқда.

Кутилмаганда “Боруссия” мутасаддилари Эриксен трансферига қизиқа бошлади. Дортмундликлар 28 ёшли плеймейкерни январда ижара олмоқчи. Улар футболчини кейинчалик трансфер қилиш ҳуқуқига ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Эриксенга “Манчестер Юнайтед” ва ПСЖ ҳам харидор бўлаётган эди. Лекин уларнинг қизиқиши расмий чорлов даражасига кўтарилмади.

Иброҳимович зўрлигини исботлаб қўйди!

Муҳаммад Салоҳ хурсанд бўлди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!