Эркин кураш: Бекзод Абдураҳмонов имкониятни бой бериб қўйди.
74 кг вазн тоифасида ғолибликка даъвогар сифатида эътироф этилаётган ҳамюртимиз афсуски, 1/8 финалда озарбайжонлик Гаджимурод Гаджиевга имкониятни бой бериб қўйди. Энди барчаси Озарбайжон вакилининг қўлида қолди. Агар, у финалга қадар йўл олса, юртдошимиз ўтиш баҳсларида иштирок этиб, Олимпиада йўлланмаси ҳамда бронза медали учун кураш олиб бориши мумкин. Лекин Гаджимуродни кейинги босқичда АҚШлик Барроуз кутиб турганини инобатга олсак, бу имконият эҳтимоли жуда кам.
Фикрлар