Эркин кураш бўйича жаҳон чемпионатининг бугунги куни бронза медали билан якунланди
Нур-Султан шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг бугунги куни ҳам терма жамоамиз учун юқори нотада якунланди. Кундузги дастурда -125 килограмм вазн тоифасида бронза медали учун ўтиш босқичида молдовалик рақибини мағлуб этиб, Токио Олимпиадасига йўлланма олган Ҳасанбой Раҳимов яна бир муҳим ғалабага эришди.
Курашчимиз кечки дастурда бронза медали учун хитойлик Живеи Денга қарши гиламга чиқди. Беллашувда ўзининг ҳар томонлама устунлигини намойиш қила олган юртдошимиз баҳсда 6:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Олимпиада йўлланмаси қаторига ЖЧ бронза медалини ҳам қўшиб қўйди, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси.
Фикрлар