Эркин кураш: Жаҳон чемпионатида Олимпиада йўлланмаси ўйналаётган вазн тоифалари билан танишинг

Қозоғистон пойтахти Нур-Султан шаҳрида давом этаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати қизғин паллага кириб бормоқда. Ҳозирда эркин курашчиларимиз чемпионат ғолиблиги билан бир қаторда Олимпиада йўлланмасини ҳам қўлга киритиш илинжида бор кучларини ишга солмоқдалар. Шу ўринда эркин кураш бўйича қайси вазн тоифаларига Олимпиада йўлланмаси тикилганлиги ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Демак, 57, 65, 74, 86, 97 ва 125 вазн тоифаларида Олимпиада йўлланмаси ўйналади. 61, 70, 79 ва  92 кг вазда эса, бундай имконият йўқ. Ҳозирга қадар, 57 ва 65 кг вазн тоифасидаги вакилларимиз жаҳон чемпионатидаги курашни тўхтатганлигини инобатга олсак, 74 кгда Бекзод Абдураҳмонов, 86 кгда Жаброил Шапиев ҳамда 125 кгда Ҳасанбой Раҳимовда Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш имконияти мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!