Эрнандес "Бавария" билан шартномасини узайтиради
"Бавария" спорт директори Хасан Салихамиджич ҳимоячи Люка Эрнандеснинг клуб билан шартномасини узайтиришига ишонмоқда.
"Люканинг агентлари билан музокаралар жуда яхши босқичда давом этмоқда. Эрнандес "Бавария"га хос барча керакли хусусиятларга эга. Унинг келажаги клубимиз билан боғлиқ, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ", - деди Салихамиджич.
Маълумот учун, Люка Эрнандес "Бавария" сафида 2019 йилнинг июлидан бери тўп тепади. 2022/23 йилги мавсумда у мюнхенликлар таркибида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва шунча голли узатмани амалга оширди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.
Фикрлар