Эрон "ЖЧ-2026"да қатнашмаслиги мумкин!

TIGGO 2 PRO

Хабарингиз бор, 2026 йилги Жаҳон Чемпионати АҚШ, Мексика ва Канада яшил майдонларида бўлиб ўтади. Ушбу турнирда 48 терма жамоа иштирок этади.

"ЖЧ-2026" саралаши доирасидаги Эрон - Ўзбекистон баҳсидаги 2:2 ҳисобидаги дуранг орқали Амир Ардашер Ғаленойи шогирдларига Жаҳон чемпионати йўлланмасини нақд қилди. 

Бироқ форслар ушбу мусобақада қатнаша олмаслиги мумкин. "New York Times" ва "Guardian" нашрларининг хабар беришича, АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи учун дўстона бўлмаган 43 та давлат рўйхатини тузган ва улар орасида Эрон ҳам бор. Мазкур мамлакатлар фуқароларининг Қўшма Штатларга киришини таъқиқлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

"Бундай ҳолатда эронлик футболчилар Америка Қўшма Штатларига кира олмайди, яъни улар жаҳон чемпионатини ўтказиб юборишга мажбур бўлади", -  деб ёзади "New York Times".

Эслатиб ўтамиз, Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги беллашувни БААга қарши ўтказади. Дуранг ёки ғалаба бизни Жаҳон чемпионатига олиб чиқади. Агар мағлуб бўлсак, ўз уйимизда Қатарни ютишимиз шарт бўлади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Bobur Xoʼjayev
28/03/2025 22:14
Agar shunday boʻlsa FIFAning AQSH qoʻlida qoʻgʻirchoqligi 200 foiz aniq boʻladi.
&
Samandar Qarshiyev
28/03/2025 21:32
Essiz